21.06.2018 13:49
3293
Даниялик футболчилар фарзандли бўлган жамоадошларининг оиласи билан кўриша олишини таъминлашди

Дания терма жамоаси футболчилари ҳимоячи Йонас Кнудсенга рафиқаси ва янги туғилган қизчаси билан кўришиши учун Данияга хусусий самолётда парвоз пулини тўлаб беришди.  

25 ёшли футболчи Россиядаги жаҳон чемпионатида бўлган вақтда унинг рафиқаси белгиланган муддатдан бир неча ҳафта олдин кўзи ёриган. 

Дания футбол иттифоқи шу муносабат билан ҳимоячини Данияга жўнатмаслигини маълум қилгач, футболчилар жамоадошларига уйга бориб келиши учун хусусий рейсга пул йиғиб беришган.

Дания терма жамоаси дарвозабони Каспер Шмейхель жамоа бу вазиятда Кнудсенга инсонийлик кўрсатишни истаганини айтган. “Жамоамизда оталар кўп. Мен ҳам ота сифатида Йонас қизи туғилгани ҳақида хабар олиб, оиласи билан бирга бўла олмаслиги унга қанчалик оғир бўлганини тасаввур қила оламан”, деб  айтган Шмейхель.

Кнудсен оиласи билан кўришгач, Россияга 18 июнда қайтиб келган. Дания навбатдаги ўйинини 21 июнда Австралияга қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар