19.06.2018 05:33
2011
Синиша Михайлович «Спортинг» бош мураббийи бўлди

Лиссабоннинг «Спортинг» клуби Синиша Михайлович бош мураббий қилиб тайинланганини эълон қилди.

Сербиялик 49 ёшли мутахассис Португалия клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади. У аввалроқ «Спортинг»ни тарк этган Жорже Жезуш ўрнини эгаллади.

Маълумот ўрнида, Синиша Михайлович мураббийлик фаолиятида Италиянинг «Болонья», «Катания», «Фиорентина», «Сампдория», «Милан», «Торино» клублари ва Сербия терма жамоасини бошқарган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар