10.06.2018 09:16
14333
Икки жароҳат. Жиру АҚШ ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди

Франция терма жамоаси ҳамда "Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру АҚШга қарши кечган ўртоқлик ўйинида (1:1) бошидан жароҳат олди. 

57-дақиқада Жиру ва АҚШ ҳимоячиси Мэттью Миазга юқоридаги кураш вақтида боши билан тўқнашиб кетди. Икки футболчининг ҳам боши ёрилган. Жиру жароҳатдан сўнг дарҳол ўйинни тарк этди, Миазга эса бир неча дақиқа ўйнагач, кейин захирага олинди. 

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Франция терма жамоаси Австралия, Перу ҳамда Данияга қарши баҳс олиб боради. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар