03.06.2018 04:13
12605
«Барселона» раҳбари Усмон Дембеле бўйича баёнот берди

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу баёнотига кўра, яримҳимоячи Усмон Дембеле жамоани тарк этмайди.

«Дембеле ҳеч қаерга кетмайди. У билан Коутиньога катта харажат қилганмиз. Улар лойиҳамиз учун жуда муҳим футболчилар. Биз улардан кўп нарсани кутяпмиз.

Коутиньо сўнгги 4 ой ичида ўзини жуда яхши намоён қилди. Дембеле эса ёш, иқтидорли ўйинчи. Кейинги мавсум улар учун бошқача кечади. «Барселона»нинг ўйин услуби бошқалардан фарқ қилади. Шунинг учун дастлабки мавсумда жамоада ўйнаш осон бўлмайди» - деди мулозим.

Аввалроқ, Дембеленинг «Ливерпуль»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар