01.06.2018 23:24
2934
Руй Патрисиу клуб президенти туфайли «Спортинг» билан шартномани бекор қилди

Лиссабоннинг «Спортинг» клуби дарвозабони Руй Патрисиу меҳнат шартномасини бекор қилди, деб хабар беради Record.

Футболчи 31 май куни «Вулверҳэмптон»га ўтиши керак эди. Барча ҳужжатлар тайёр бўлишига қарамай, клуб президенти Бруну ди Карвальо сўнгги паллада инглиз клубидан қўшимча 2 миллион евро талаб қила бошлади. Натижада, битим амалга ошмай қолди.

Шундан сўнг, Руй Патрисиу шартномасини бир томонлама бекор қилди.

Ўтган мавсумда 30 ёшли посбон «Спортинг» таркибида 34та ўйинда майдонга тушган ва Португалия вице-чемпиони бўлган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар