01.06.2018 07:38
12576
Француз клуби Зиданни футболчи сифатида таклиф қилди

Франциянинг "Амьен" клуби "Реал Мадрид" собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданга футболчилик фаолиятини қайта тиклаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий Twitter-саҳифасида маълум қилди. 

"Зинедин, агарда сиз футболчилик фаолиятини қайта тиклайдиган бўлсангиз, биз сизни интиқлик билан кутмоқдамиз", – дея ёзилган хабарда. 

"Амьен" якунланган мавсум Франция чемпионатини 13-ўринда тугатган. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар