30.05.2018 02:28
33531
«Реал» 13-Кубокни қўлга киритганидан кейин ғалати муаммога дуч келди

«Реал» Чемпионлар Лигаси Кубоги репликалари жойлаштириладиган музейни кенгайтиришга мажбур бўлди.

Шу кунларда мадридликлар клуби 13-кубокни қўлга киритди, ЕЧЛ финалида «Ливерпуль» мағлубиятга учратди (3:1).

13-марта қўлга киритилган Чемпионлар кубогининг нусхаси учун 12та бошқа кубок жойлаштирилган хонадан жой топилмаган. Энди бу хонани кенгайтиришга тўғри келади, шу орқали 13 совринни бемалол жойлаштириш мумкин бўлади.

Бундан олдин ҳам «Реал» шундай вазиятга тушганди. 

Аввал «Реал» барча совринларни бир хонада сақлаётган эди. Бироқ, Чемпионлар Лигасидаги 10-ғалабадан сўнг, уларни алоҳида залга кўчирган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар