29.05.2018 16:07
9787
Раҳим Стерлингни Англия терма жамоасидан четлатиш талаб қилинди

«Оналар қуролга қарши» ташкилоти «Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлингни Англия терма жамоасидан четлатишни талаб қилмоқда. Бунга сабаб - футболчи оёғига М-16 милтиғининг татуировкасини чиздирган.

«Стерлинг уялиши керак. Бу тату жуда ёмон. Биз уни ўчириб ташлаши ёки устига бошқа тату чизишини талаб қиламиз. Агар рози бўлмаса, уни Англия терма жамоасидан четлатиш лозим. У ўрнак бўлишнинг ўрнига, қуролни реклама қилмоқда», — деди ташкилотнинг 63 ёшли аъзоси Люси Коуп.

Аввалроқ, Стерлинг ғалати татусини қуйидагича изоҳлаган эди.

«Болалигимда отамни отиб ташлашган. Шундан сўнг, ҳеч қачон қуролни қўлга олмайман деб қасам ичганман. Мен фақат ўнг оёғим билан «отаман». Шунинг учун ҳам бу тату чуқур маънога эга».

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар