27.05.2018 03:01
6762
Вадим Абрамов нима дейди: Роналдуми ё Салоҳ, «Реал»ми ёки «Ливерпуль»?

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган «Реал» - «Ливерпуль» ўйинидан олдин, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Футбол аввало жамоавий спорт, индивидуал эмас. Роналду анча йиллардан буён юқори савияда ўйнамоқда. Салоҳ эса айнан шу мавсумда порлади. Улардан қайси бир энг яхши бўлиши жамоадошларига боғлиқ. Ҳар иккаласи ҳам ўйин қаҳрамони бўлиши мумкин. Бир нарса дейиш қийин, чунки футбол жамоавий спорт туридир. Менимча, ким айнан бугун кучли бўлса, ўша ғалаба қозонади.

«Реал»да руҳий устунлик бор, у бир неча йилдан бери финалда ўйнаяпти. «Ливерпуль» эса анчадан буён бу босқичда ўйнамаган эди. Аммо «қизиллар» ғалабага чанқоқ. Кўрамиз, менимча ўйин чиройли бўлади. Менга «Ливерпуль»нинг бу мавсумдаги ўйини кўпроқ ёқяпти. Айнан шу жамоага мухлислик қилсам керак» - деб Абрамов сўзларини келтирмоқда BBC.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар