27.05.2018 21:59
11348
Йил ўйинида йил голи. ЕЧЛ оқшомининг энг ёрқин лаҳзаларидан фоторепортаж

26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида Мадриднинг «Реал» клуби «Ливерпуль» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба  қозонди ва турнир ғолибига айланди. 

«Реал Мадрид» — «Ливерпуль» учрашувидаги энг ёрқин лаҳзаларидан қуйидаги фоторепортажда баҳраманд бўлинг.

Мухлислар стадионда топ-атмосфера ҳосил қилишди.

Барча бу йигитларга кўз тиккан эди. Чигалёзди машғулотлари

Футболчилар ўйинга тайёр

ЕЧЛ мадҳияси янгради, футболчилар эсдаликка суратга тушишди

Ўйин бошланди

Ўйиннинг дастлабки қисмида икки жамоа ҳам ўта фаол бўлсада, «Ливерпуль»нинг ҳужумлари хавфлироқ чиқарди.

«Реал» ҳужумлари эса Милнер ва Ҳендерсон бошчилигидаги бақувват инглиз ҳимоячилари томонидан осон бартараф этиларди

Учрашувдаги биринчи энг хавфли вазият ҳам мерсисайдликлар томонидан ижро этилди, аммо бу вазиятда Кейлор Навас жамоасини қутқарди

Ўйиннинг қарийб ярим соати ўтганида, бурилиш нуқтаси рўй берди. Серхио Рамос билан тўп учун кураш вақтида «Ливерпуль» етакчиси Муҳаммад Салоҳ рақиб остида қолиб кетди ва қўлини жароҳатлаб олди.

У ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилди, аммо кўзда ёш билан финал учрашувида майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Кўп ўтмасдан мадридликлар сафида ҳам жиддий йўқотиш. Даниел Карваҳал энди жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

Шундан кейин «Реал» устунликни ўз қўлига ола бошлади, лекин биринчи бўлимда мухлислар гол кўришмади.

 

Иккинчи бўлимда мерсисайдликлар дарвозабони ишончсиз ҳаракат қилди. Дастлаб у Бенземага тўпни совға қилди ва дарвозасидан биринчи голни олиб чиқди.

«Ливерпуль» тезкор жавоб қайтарди.

Шундан сўнг Клопп шогирдлари фаолликни оширишди

Ўйиннинг 60-дақиқасида Иско қулай вазиятни кўкка совурди, 1 дақиқа ўтиб Зидан уни майдондан олди Бэйлга имконият берди

Бэйл эса майдонга тушишидан 2 дақиқа ўтиб, қойилмақом зарбаси билан барчани ҳайрат кўчасига етаклади

 

Ўйин охирида Бэйлнинг ўзи Кариусни яна бир марта доғда қолдирди. Унинг узоқдан берган зарбасини германиялик дарвозабон қўллари орасидан ўтказди.

Ўйин мадридликларнинг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди

Нигоҳлар тилга кирганда...

Бир ёнда қайғу, бир ёнда тантана

«You never alone walk» «Ливерпуль» мухлислари қўшиқ куйлашда давом этишди

Ғалабанинг асосий ижодкорлари

Ва албатта Перес

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар