26.05.2018 23:24
8491
Муҳаммад Салоҳ оиласи қурбонлик қилади

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг оиласи Чемпионлар Лигаси финалидан олдин қурбонлик қилади, деб хабар бермоқда Al Masry al Youm.

Футболчига муҳим баҳсдан олдин оқ фотиҳа бериш мақсадида, қариндошлар яхши ният билан учта бузоқни қурбонлик қилишга жазм этишган. 

Аввалроқ, Муҳаммад Салоҳ Ислом динида мусофирларга бериладиган енгилликдан фойдаланиб, финалдан олдин, рўзани тўхтатиб туришга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Реал» - «Ливерпуль» ўйини 26 май куни соат 23:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар