22.05.2018 22:30
12587
Пирло хайрлашув ўйинига дунё юлдузларини тўплади

Андреа Пирло ўтган йили фаолиятини тугатганини эълон қилган эди. 6 ноябрь куни у 3 йил давомида шарафини ҳимоя қилган «Нью-Йорк Сити» клуби таркибидаги сўнгги ўйинида майдонга тушди. 

21 май куни эса собиқ футболчи Милан шаҳрида хайрлашув ўйинини ўтказди. 2 кун олдин 39 ёшга тўлган Пирло дўстларини йиғиб, икки жамоага ажратди ва улар тўлиб-тошган «Сан-Сиро» трибуналари олдида қувноқ тарзда тўп тепишди: Шевченко 1-дақиқадаёқ ҳисобни очди, Индзаги эса ҳет-трик соҳиби бўлиб, ўйин охирида дуранг натижани таъминлади.

Пирло ўйинни «Оқ юлдузлар» жамоаси таркибида бошлади, унга Карло Анчелотти ва Антонио Конте мураббийлик қилишди. Сўнгра «Кўк юлдузлар» таркибида тугатди, унга Массимилиано Аллегри, Роберто Донадони ва Мауро Тассотти устозлик қилишди.

Ўйин тугашига 1,5 дақиқа қолганида Андреа майдондаги ўрнини 15 ёшли ўғли Никколога бўшатиб берди. 

Оқ юлдузлар – Кўк юлдузлар – 7:7 (3:5)

Голлар: 0:1 – Шевченко (1), 0:2 – Куальярелла (6), 1:2 – Пато (13), 1:3 – Кассано (29), 2:3 – Вьери (32), 2:4 – Кафу (35), 3:4 – Пато (41), 3:5 – Зеедорф (45), 3:6 – Брокки (47), 3:7 – Лука Тони (71), 4:7– Индзаги (75), 5:7- Матри (78), 6:7 – Индзаги (79), 7:7 – Индзаги (84).

«Оқ юлдузлар»: Дида, Абьятти, Бонуччи, Кьеллини, Дзанетти, Костакурта, Фавалли, Дзамбротта, Янкуловски, Мальдини, Оддо, Неста, Шимич, Баронио, Каморанези, Гаттузо, Леонардо, Лэмпард, Пирло, Руй Кошта, Пепе, Пирло, Верратти, Видаль, Баджо, Ди Натале, Яквинта, Филиппо Индзаги, Матри, Тотти, Пато, Вьери, Дель Пьеро.

«Кўк юлдузлар»: Буффон, Сторари, Адани, Бардзальи, Кафу, Бонера, Диана, Феррара, Каладзе, Матерацци, Сержиньо, Пирло, Брокки, Диаманти, Де Росси, Маркизио, Перотта, Зеедорф, Альбертини, Амброзини, Боррьелло, Роналдиньо, Тевес, Лука Тони, Вентола, Кассано, Шевченко, Куальярелла.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар