16.05.2018 08:29
3029
Марадона Беларусь клуби бошқарув раиси бўлди

Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Марадона Брестнинг "Динамо" клуби бошқарув раиси бўлди. 

"Афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона клубимиз билан 3 йиллик шартнома имзолади ҳамда бошқарув раиси лавозимига киришди. Марадона клубни ривожлантириш стратегияси билан шуғулланади, шунингдек, ёшлар академияси ва клубнинг бошқа тузилмалар билан бирга ишлайди. Диего Россиядаги жаҳон чемпионатидан сўнг ўз лавозимига киришади", – дейилади клуб матбуот-хизмати берган хабарда. 

Брестнинг "Динамо"си Беларусь чемпионатида 7-турдан сўнг 9 очко билан 8-поғонани банд этиб турибди. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар