14.05.2018 16:18
3517
Буффон Италия чемпионати рекордини ўрнатди

«Ювентус» клуби А Серия 37-турида сафарда «Рома» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва қаторасига 7-марта Италия чемпиони бўлди.

Қайд қилиш жоизки, туринликлар дарвозабони Жанлуижи Буффон ўз фаолиятида 9-марта чемпионат олтин медалларини қўлга киритди. Натижада, бу кўрсаткич бўйича у Италия рекордини ўрнатди.

Виржинио Розетта, Жованни Феррари ва Жузеппе Фурино - саккиз марта Италия чемпиони бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар