12.05.2018 15:19
5067
Гвардиола икки ҳужумчини таркибда сақлаб қолмоқчи

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчилар Серхио Агуэро ва Раҳим Стерлинг

билан хайрлашишга қарши эканини билдирди.

Аввалроқ, Агуэронинг «Атлетико»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

«Ишончим комил, бундай бўлмайди. Ўтган мавсумда ҳам унинг бошқа клубга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо Агуэронинг «Манчестер Сити»даги даври ҳали тугамади.

Стерлинг билан янги шартнома имзолаймиз. У бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламаяпти. Раҳим жорий мавсумни сермаҳсул ўтказди, аммо ўз ўйинини янада яхшиламоқчи» - деди Гвардиола.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар