Буффон «Ювентус» таркибида 300-«қуруқ» ўйинини ўтказди

«Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффон Италия кубогининг «Милан»га қарши учрашувида (4:0) ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Бу орқали 40 ёшли дарвозабон туринликлар сафида 300-марта «қуруқ» ўйин ўтказди. Бунинг учун италиялик дарвозабонга 655 учрашув керак бўлди. Натижада Буффонинг «қуруқ» ўйинлари сони умумий ўйинларининг 46 фоизини ташкил қилди.

Дарвозабон Италия футболидаги бир қатор рекордлар соҳиби саналади. А серияда энг узоқ муддат гол ўтказмаган (974 дақиқа), энг кўп кетма-кет «қуруқ» ўйин (10) ўтказган ва бир чемпионатда энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган (21та ўйин 2011/12 ва 15/16 мавсумларда) каби рекордлар айнан Буффонга тегишли саналади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар