10.05.2018 01:09
6172
Моуриньо Фергюсон аҳволи ҳақида маълумот берди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо собиқ ҳамкасби Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида ахборот берди.

Маълумки, шотландиялик мутахассис ўтган ҳафтада, миясига қон қуйилиши натижасида шифохонога ётқизилган эди.

«Фергюсон оиласи буни сир тутишни илтимос қилган эди ва мен уларнинг бу қарорини ҳурмат қиламан. Айтишим мумкин бўлган ягона нарса - унинг соғайиб кетишига ижобий қараяпмиз» - деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда Associated Press.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар