04.05.2018 16:56
7920
Сўнгги уч мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари аниқланди

«Атлетико» дарвозабони Ян Облак Европа Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Арсенал»га (1:0) қарши ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Натижада, словениялик посбон сўнгги учта мавсумда 80та ўйинда гол ўтказиб юбормади ва бу кўрсаткич бўйича топ-5 лигаларда етакчилик қилмоқда, деб ёзади Sky Sports.

Иккинчи ўринда Жанлуижи Буффон («Ювентус», 60та қуруқ ўйин), учинчи ўринда Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед», 56) бормоқда. Кучли бешликдан Хосе Рейна («Наполи», 53) ва Мануэль Нойер («Бавария», 51) ҳам жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар