04.05.2018 15:40
3539
«Бунёдкор» - «Насаф». Превью

Ўзбекистон суперлигасининг 10-туридан ўрин олган марказий учрашув Тошкент шаҳрида «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоалари ўртасида кечади. Учрашув 4 май жума куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:00да бошланади.

Pepsi Суперлига, 10-тур
«БУНЁДКОР» – «НАСАФ»

04.05.2018. «Бунёдкор» арена, соат 18:00да
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент).
Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент).
Комиссар – Маъмур Саидқосимов.

Ўзаро учрашувлар тарихи
Шу пайтгача чемпионатда бу икки жамоа 22 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 11 тасида «Бунёдкор»нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. «Насаф» футболчилари 3 ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 30:12 «қалдирғочлар» фойдасига.

Ўтган йилги мавсумда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда «Бунёдкор» ғалаба қозонган.

Тошкентдаги ўзаро учрашувларга оид
Бу жамоалар Тошкентда 11 бор куч синашишган. Шундан 1тасида «аждарлар» ғалабага эришишган. «Бунёдкор» эса Тошкентда 8 марта ғалаба қозонган. Қолган 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган.

«Насаф» сўнгги бор «Бунёдкор»ни Тошкентда 2014 йили мағлуб этган.

Тошкентда бўлган сўнгги беш учрашув натижаси

04.07.2017. «БУНЁДКОР» – «НАСАФ» 3:2
15.10.2016. «БУНЁДКОР» – «НАСАФ» 1:0
07.06.2015. «БУНЁДКОР» – «НАСАФ» 0:0
25.09.2014. «БУНЁДКОР» – «НАСАФ» 1:2
08.03.2013. «БУНЁДКОР» – «НАСАФ» 3:0

Айни пайтда «Насаф» 14 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди. «Бунёдкор» жамоаси ҳисобида 16 очко бор ва турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.

Ўйин олдидан

«Насаф» бу учрашувда оқ, «Бунёдкор» эса кўк рангли либосларда майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар