04.05.2018 03:30
7498
«Бавария» яримҳимоячиси «Барселона»га қайтмоқчи

«Бавария» яримҳимоячиси Тьяго Алькантара «Барселона»га қайтишни режалаштирмоқда.

Маълумки, 27 ёшли футболчи 2008 - 2013 йилларда каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган эди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, Алькантара «Бавария»да жуда кам ўйин амалиёти берилаётганидан норози. Бундан ташқари, у «Интер»да ижарада ўйнаётган акаси Рафа Алькантара билан яна бирга тўп тепишни истаяпти.

Бундеслига жорий мавсумида Тьяго 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврога тенг.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар