28.04.2018 16:19
3221
Маурицио Сарри «Челси» билан музокара ўтказди

«Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри Лондоннинг «Челси» клубига тайинланиши мумкин.

Football Italia хабарига кўра, мутахассиснинг агенти Британия пойтахтига бориб, «кўклар» раҳбарияти билан музокара ўтказган.

Сарри испаниялик мутахассис Луис Энрикедан фарқ қилган ҳолда, трансферлар учун катта маблағ талаб қилмаяпти. Бу эса «Челси» раҳбариятини қониқтирмоқда.

Айни пайтда, Сарри «Наполи» билан янги шартнома имзолашдан бош тортяпти ва мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин.

 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар