26.04.2018 01:35
5299
«Пахтакор» қийин ғалаба эвазига вақтинчалик пешқадам бўлиб олди

Ўзбекистон суперлигасининг 8-туридан ўрин олган яна бир учрашув ниҳоясига етди. Унда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби «Навбҳор»ни қабул қилди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Тиаго Безерра томонидан киритилган ягона гол тошкентликларга ғалаба келтирди ва улар чемпионатдаги олтинчи ғалабасини тантана қилишди.

Ушбу ғалабадан кейин «Пахтакор» ҳисобидаги очколар сони 18тага етди ва жамоа битта кам ўйин ўтказган «Бунёдкор»ни ортда қолдириб, «Бухоро» билан тенглашди ва тўплар нисбатига кўра, пешқадам бўлиб олди. «Навбаҳор» эса 11 очко билан 5-поғонада қолмоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси, 8-тур

«Пахтакор» – «Навбаҳор» 1:0 (0:0).
Гол: Тиаго Безерра (77)
«Пахтакор»: 25. Элдор Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Шерзод Аъзамов, 29. Владимир Козак, 55. Марко Симич, 7. Азим Аҳмедов (80. Ростин Гриффитс, 90+2), 8. Дилшод Раҳматуллаев, 9. Жалолиддин Машарипов (22. Жасур Яхшибоев, 82), 18. Баҳром Абдураҳимов, 77. Тиаго Безерра, 11. Исмоил Гонсалвеш.
«Навбаҳор»: 45. Акбар Тўраев, 6. Остон Ўрунов (9. Дилшод Жабборов, 81), 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Зоҳир Пиримов (23. Беҳруз Саъдуллоев, 80), 15. Азамат Алланиёзов (17. Сардор Сулаймонов, 64), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзамжон Алиев, 24. Давронбек Ҳошимов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Томислав Пайович, 44. Дарко Станоевич.
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (72), Томислав Пайович (72), Жаҳонгир Меҳмонов (74), Дилшод Жабборов (81), Мирзоҳид Ғофуров (86), Баҳром Абдураҳимов (87).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар