24.04.2018 02:18
12320
Карвахал «Бавария»нинг энг хавфли уч футболчисини айтди

«Реал» ҳимоячиси Дани Карвахал «Бавария»га қарши Чемпионлар Лигаси яримфинал баҳсларидан олдин, рақиб футболчилари ҳақида ўз фикрини маълум қилди.

«Роббен, Левандовски ва Рибери - бу футболчиларга қаршилик қилиш осон бўлмайди. Улар рақиб дарвозасига гол уриш учун кичик имкониятдан ҳам унумли фойдаланишади. Умуман олганда, «Бавария» жамоавий ўйини билан ҳам кучли» - деб 26 ёшли футболчи сўзларини келтирмоқда AS. 

«Бавария» - «Реал» ўртасидаги баҳслар 25 апрель куни Мюнхенда ва 1 май куни Мадридда ўтказилади.

 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар