24.04.2018 16:10
6308
Бэйл «Интер» билан музокара ўтказди

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл «Интер» клуби вакиллари билан музокара ўтказди, деб ёзади Don Balon.

Уэльслик футболчи жорий мавсумда жамоасининг асосий таркибида жуда кам вақт майдонга тушмоқда ва ёзда бошқа клубга ўтиб кетишни режалаштиряпти. Бундан хабардор бўлган Миланнинг «Интер» клуби Бэйл билан музокара ўтказиб, унинг молиявий талабларини ўрганган.

Аввалроқ, Бэйлнинг Англия Премьер-Лигасига қайтиш нияти борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар