19.04.2018 15:36
11411
Роналду шахсий рекордини такрорлади

Испания чемпионатидан ўрин олган «Атлетик» клубига қарши ўйинда «Реал» сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

Криштиану Роналду рақиб дарвозасини ишғол этиб, дуранг натижани таъминлаб берди. Натижада, португалиялик тўпурар қаторасига 12-ўйинда гол уришга муваффақ бўлди ва шахсий рекордини такрорлади.

Бундан олдин Роналду 2014/15 мавсумида қаторасига 12та ўйинда гол урган эди. Қайд қилиш жоизки, бу сафарги 12та ўйинда Криштиану 22та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар