18.04.2018 02:25
2901
Ислом Тўхтахўжаев: «Локомотив» пасайишдан чиқиб кетолмаяпти»

«Локомотив» ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган «Зоб Оҳан» (1:1) клубига қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланди. Биз ҳужумда 6-7та яхши вазиятларни яратган эдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Бундай вазият бир неча ўйинлардан бери давом этмоқда. 

Тўғри, таркибимизда тажрибали футболчилар йиғилган, аммо ҳозир бизда пасайиш кузатилмоқда. Бундан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. 

Мухлислардан миннатдормиз, улар ёмғир бўлишига қарамай бизни қўллаб-қувватлаб туришди, улардан узр сўраймиз» - деди Тўхтахўжаев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар