27.03.2018 16:12
3488
Равшан Ҳайдаров олимпия терма жамоасининг асосий вазифасини айтди

Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўзбекистонликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Водийда 2 та ажойиб баҳсга гувоҳи бўлдик. Жамоамиз учун анча фойдали бўлган беллашувларни кузатдик. Бизнинг таклифимизга рад жавобини бермасдан, Ўзбекистонга келган кенияликларга ҳам ўз миннадорчилигимни билдираман. Биринчи марта Африка термаларидан бири билан ўйнадик. Бу катта тажриба мактаби бўлди. Бошқа ўйинда бундай муҳитни топиш қийин деб ўйлайман. Кения ОТЖ менга жуда ёқди.

Учрашув борасида гапирадиган бўлсам, ўйинни назорат қилиб бордик ва чиройли футбол намойиш этдик. Таркибдаги ўзгаришлар ҳам баҳсни кучайтирди. Андижондаги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка интилдик. Шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим.

Яна бир нарсани алоҳида эътироф этмоқчиман, бизнинг асосий вазифамиз терма жамоамизга ўйинчи етказиб бериш ҳисобланади. Шу ўринда, «Истиқлол» стадионидаги ажойиб ташкилотчилик учун ҳам фарғоналикларга катта раҳмат айтиб қоламан», - дея гапириб ўтди Ҳайдаров.

 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар