23.03.2018 14:34
2280
Пирло Италия терма жамоасида иш бошлаши мумкин

«Нью-Йорк Сити», «Ювентус» ва «Милан» жамоалари собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло Италия терма жамоаси мураббийлари штабидан ўрин олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, 38 ёшли собиқ футболчи жамоада Антонио Конте ёки Карло Анчелоттидан бири терма жамоа бошқарувини қўлга олса, улар билан ишлашдан бахтиёр бўлишини айтган.

Шунингдек, Пирло ҳозирда вақтинчалик мураббий вазифасида ишлаб келаётган Луижи ди Бяжжо билан бирга ишлаши мумкинлигини ҳам истисно қилмаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар