14.03.2018 22:45
7167
«ПСЖ» президенти Неймар билан учрашди

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хилайфий Бразилияга ташриф буюриб, ҳужумчи Неймар билан учрашди.

Суҳбат чоғида парижликлар хўжайини футболчи билан унинг келажагини муҳокама қилган. 

26 ёшли Неймар «ПСЖ» клубига ўтганидан афсусда эканини очиқ-ойдин баён қилган. Бунинг сабаблари сифатида, Франция чемпионати савиясининг пастлиги, жамоадошлари ва мухлислар билан келишолмаётгани, шунингдек, клубнинг Чемпионлар Лигасини эрта тарк этганини айтган.  

Ўз навбатида, Ал-Хилайфий Неймарни сабр қилишга чақирган ва ёзда клубни тарк этмаслигини илтимос қилган. Мулозим ёзда таркибни кучайтириш учун катта маблағ ажратишга, агар «ПСЖ» келаси мавсумда ҳам, Чемпионлар Лигасида инқирозга учраса, Неймарни қўйиб юборишга ваъда берган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар