14.03.2018 15:30
2879
Монтелла: «Севилья» жуда зўр натижага эришди»

«Севилья» бош мураббийи Винченцо Монтелла Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини маълум қилди.

Маълумки, икки ўйин (0:0, 2:1) натижасига кўра «Севилья» кейинги босқичга чиққан эди.

«Севильяга келганимда, дўстим Эусебио Ди Франческога «Рома» билан финалда учрашмоқчи эканимни айтган эдим. Жамоам ҳар иккала ўйинда ҳам зўр натижа кўрсатди, бундан бахтиёрман. Бу жуда обрўли натижа.

Бен-Йеддернинг ўйинидан ҳам мамнунман. У бугун ўйин тақдирини ҳал қилди, ваҳоланки, сўнгги пайтларда асосий таркибга кирмай қўйган эди», — деб Монтелла сўзларини келтирмоқда Mediaset Premium.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар