09.03.2018 21:57
2220
«Бавария» етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди

«Бавария» яримҳимоячиси Йозуа Киммих клуб билан тузган шартномасини узайтирди. Бу ҳақда жамоа расмий «твиттер»ида маълум қилинган.

Манбада маълум қилинишича, 23 ёшли немис футболчиси жамоа билан 2023 йилга қадар мўлжалланган янги шартномага имзо қўйган. Киммихнинг «Бавария» билан олдинги шартномаси 2020 йилда ниҳоясига етиши лозим эди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ немис матбуотида мюнхенликлар футболчи билан 2022 ёки 2023 йилга қадар шартнома имзолаши айтилганди. Киммих «Бавария» сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

23 ёшли яримҳимоячи жорий мавсумда Германия бундеслигасида 21 учрашувда майдонга тушиб, 1та гол муаллифи бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар