06.03.2018 22:29
3820
«Челси» ҳимоячиси яна жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди

«Челси» ҳимоячиси Давид Луиз яна бир маротаба жароҳат олди. Бу ҳақда London Evening Standard нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, футболчини бир йўла иккита жароҳат безовт қилмоқда – тизза ва тўпиғдаги шикастланишлар. Бразилиялик футболчи яқин бир ойни даволаниш билан ўтказади.

Тахминларга кўра, 30 ёшли футболчи АПЛ доирасидаги «Вест Ҳэм»га қарши 8 апрелда бўлиб ўтадиган учрашув олдидан машғулотларга қайтади.

Луиз 2016 йилнинг декабрида тиззаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келганди. У бу муаммодан қутулиш учун бир неча маротаба Барселонада муолажалар олган, булар ҳамон натижа бермай келмоқда.

Луиз сўнгги марта Англия премьер-лигасининг 5 февраль куни бўлиб ўтган «Уотфорд»га қарши учрашувида (1:4) майдонга тушганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар