01.03.2018 04:56
3127
«Ювентус» Италия Кубоги финалига чиқди

Италия Кубогининг яримфиналидан ўрин олган жавоб баҳсида «Ювентус» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилди.

Ўйин тақдирини 75-дақиқада белгиланган пенальти ҳал қилди. Миралем Пьянич уни аниқ амалга ошириб, мезбонларга ғалаба келтирди. Икки ўйин натижасига кўра «Ювентус» финал йўлланмасига эга бўлди.

Яримфиналнинг яна бир баҳсида, бугун тунда «Лацио» ва «Милан» беллашади. Дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаган.

Италия Кубоги, 1/2 финал
Жавоб баҳси
28 февраль
ЮВЕНТУС - АТАЛАНТА - 1:0 (0:0).
Гол: Пьянич, 75 (пен)
Дастлабки ўйин: 1:0

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар