01.03.2018 22:31
5978
«ПСЖ» президенти: «Реал»га қарши ўйинга тайёрмиз»

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хилайфий Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналидан ўрин олган «Реал»га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу биз учун мавсум ўйинидир. Биз чоракфиналга чиқишга даъвогармиз, чунки жамоа «Реал»ни мағлуб этишга қодир...

Мадридликларга қарши баҳс биз учун жуда муҳим. Ҳамма бу ўйинга тайёр. Ҳар бир футболчи ўйинда иштирок этишга, ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишга интилмоқда. Энг асосийси шу. Биз тайёрмиз» - деб Ал-Хилайфий сўзларини келтирмоқда Le 10 Sport.

«ПСЖ» - «Реал» ўйини 6 март куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар