01.03.2018 17:03
6548
Лукаку: Тезлигимни ошириб қўйинглар, илтимос

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку машҳур футбол симулятор ўйинлари билан шуғулланадиган EA Sports га ҳазиломуз мурожаат билан чиқди.

«Йигитлар, ўйлашимча, менинг сўнгги ўйиндаги югуришимни кўрдинглар. Бирор нима қилиш керакмикин...» – деб ёзди у твиттердаги саҳифасида.

Лукаку бу билан FIFA ўйинидаги тезлик кўрсаткичларини ошириш кераклигига шаъма қилди. 

Эсингизда бўлса, бельгиялик ҳужумчи «Челси»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жуда катта тезлик олган рақибнинг икки ҳимоячисини ортда қолдириб кетганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар