27.02.2018 17:17
4938
Лукаку АПЛда Барча юлдузлар ўйинини ўтказишни таклиф қилди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку қизиқарли таклифни ўртага ташлади.

У Англия чемпионатидаги энг яхши футболчилар иштирок этадиган Барча юлдузлар ўйинини ўтказишни истамоқда.

«Мана сизга таклиф... Миллий баскетбол лигасида (NBA) Барча юлдузлар ўйини ўтказилади. Балки АПЛ доирасида ҳам шуни ташкил қилармиз?

Шимол билан Жануб бир-бирига қарши ўйнайди. Таркиб фанатларнинг овоз бериши натижасида аниқланади. Хўш, FA қандай фикрда?» – деб ёзди Лукаку твиттер саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар