26.02.2018 03:55
3937
Фото: «Ювентус» ўйини кучли қор бўрони туфайли қолдирилди

Италия чемпионатининг 26-тури доирасида бугун, 25 февраль куни ўтказилиши керак бўлган «Ювентус» — «Аталанта» учрашуви қолдирилди. Турин клуби матбуот хизмати ўйин ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўтказилмаслигини билдирган.

Ўйин қайси кунга кўчирилгани ҳозирча маълум эмас.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да, Туриндаги «Альянц – Ювентус» стадионида бошланиши керак эди. Аммо майдон айни вақтда қор билан қопланган ва қор ёғиши давом этмоқда. Учрашув қолдирилгани ҳақидаги қарор мухлислар трибуналарга жойлашиб бўлганидан кейин, футболчилар чигалёзди машғулотлари ўтказаётган вақтда қабул қилинди.

 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар