19.02.2018 21:08
3937
«Ювентус» футболчиси қўпол ҳаракати сабаб дисквалификация қилиниши мумкин (видео)

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини А Сериянинг 25-туридан ўрин олган «Торино»га қарши учрашувда (1:0) рақиб ҳужумчиси Андреа Белоттига зарба бергани учун дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатди.

Гап шундаки, вазиятларнинг бирида Кьеллини Белотти билан курашда рақибига мушт билан зарба берган. Ҳакам эса бу ҳаракатни кўрмай қолди, бироқ камералар ушбу онни суратга олишга муваффақ бўлишди.

Агар Кьеллинининг ҳаракатлари атайин қилинган деб ҳисобланса, футболчи бир неча учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар