Терма жамоада ишлайдиган мураббийлар номи маълум бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси вазифасини вақтинча бажарувчиси саналган Темур Кападзе ўзи учун ёрдамчи сифатида ишлайдиган икки мураббий номини эълон қилди.

«Мураббийлар штабига Андрей Фёдоров ва Пётр Гизимчукни таклиф этдим. Фёдоровга ортиқча таъриф бериб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Уни футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам тажрибаси катта ва бунга доимо ҳурмат билан муносабатда бўлганман. Миллий терма жамоа мураббийлар штабида ҳам Андрей Федоровнинг фойдаси тегишига ишонаман.

Пётр Гизимчук эса дарвозабонлар билан ишлайди. Ўзбек футболи тарихидаги энг машҳур дарвозабонлардан бири саналган Гизимчукнинг тажрибасидан ҳам фойдаланишимиз керак», дея Кападзенинг сўзларини келтиради МОҚ расмий сайти. 

Эслатиб ўтамиз, Tribuna.Uz манбаларига таяниб Фёдоров ва Гизимчук терма жамоада ишлаши ҳақида хабар берганди. Шунингдек «Локомотив» бош мураббийи Мирко Йеличич ҳам терма жамоада иш бошлаши керак. Ҳозирча Кападзе бу хабарни тасдиқлаганича йўқ.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар