17.02.2018 15:13
3270
Пирло хайрлашув ўйинини ўтказади

Италиялик машҳур футболчи Андреа Пирло ўтган йили фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Энди афсонавий яримҳимоячи 21 май куни Сан-Сиро стадионида хайрлашув ўйинини ўтказади.

Стадион танлови тасодифий эмас, чунки Андреа «Милан» афсонасидир. «Россонери» сафида ўйнаганида Пирло икки мартадан Италия чемпионати ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган. Шунингдек клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Италия Кубогида зафар қучган.

Шунингдек, Пирло «Брешиа», «Интер», «Ювентус» ва «Нью-Йорк Сити» клубларида ҳам тўп сурган.

Ўйиндан тушган барча маблағлар хайрия мақсадларида сарфланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар