06.02.2018 18:12
7613
Венгер нега Жируни «Челси»га қўйиб юборганини тушунтирди

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер ҳужумчи Оливье Жируни «Челси»га қўйиб юбориши сабабларини айтди.

Маълумки, «қуролсозлар» футболчини 20,3 млн еврога сотган эди.

«Оливье жамоадошлари орасида ҳурмати баланд эди. Аммо, у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни ва жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳлади. Шу туфайли, Обамеянг билан келишиб олгач, уни қўйиб юборишга қарор қилдим.

Албатта уни рақобатчи клубга ўтиб кетгани яхши бўлмади. Бироқ, унинг оиласида учинчи фарзанд дунёга келди ва шу сабаб, Лондонни тарк этиши мушкул эди.  

Жиру «Арсенал»ни яхши кўрган ва унга содиқ бўлган. Биз ундан қарздормиз», — деб Венгер сўзларини келтирмоқда talkSPORT.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар