05.02.2018 22:34
2874
Жиру ўзига Испания ва Италиядан бўлган таклифлар ҳақида гапирди

Лондоннинг «Челси» клубининг янги аъзоси Оливье Жиру қишки трансферлар ойнаси вақтида ўзига берилган таклифларни эслади.

«Боруссия»дан (Дортмунд) қизиқиш бор эди, аммо улар мени ижарага олишни исташганди. Шунингдек, менинг агентим билан чиққан жамоалар қаторида «Рома» ва «Севилья» бор эди.

Трансферлар даричаси ёпилишига бир ҳафта вақт қолганида мен Дидье Дешам билан гаплашдим, унинг фикрларини билиш мен учун қизиқ эди. У менга «Челси» вариантини танлашни таклиф қилмади, аммо у жамоани ўзгартиришимни маъқуллади», — дея Жирунинг сўзларини келтирган Estadio Deportivo.

Трансферлар ойининг охирги кунида ушбу 31 ёшли франциялик ҳужумчи 17 миллион фунт эвазига «Арсенал»дан «Челси»га ўтди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар