01.02.2018 15:21
3113
Яна «Монако» ва «ПСЖ» бош соврин учун курашади

Франция лига кубогининг ярим финалидан ўрин олган иккинчи учрашув ҳам бўлиб ўтди. Унда «Монако» «Монпелье»га қарши майдонга тушди.

Радамель Фалькаонинг биринчи бўлимнинг ўзида киритган икки голи монегаскликларга ғалабани тақдим этди ва натижада кетма-кет иккинчи марта жамоа Лига кубоги финалига йўлланма олди.

Лига кубоги финалида эса ўтган йилги рақиблар яна тўқнаш келадиган бўлди. Бир кун муқаддам «Ренн» меҳмони бўлган «ПСЖ» ғалаба эвазига (2:3) финалга чиққанди. 2017 йилда ҳам бу икки жамоа лига кубоги финалида ўйнаган ва ўшанда парижиликлар йирик ғалаба эвазига бош совринни қўлга киритганди.

Франция лига кубоги
1/2 финал

Монако – Монпелье 2:0
(2:0)
Голлар: Фалькао (15, 29).
Монако: Субашич, Жемерсон, Сидибе, Ражжи, Глик, Лопеш, Моутинью, Фабиньо, Бошилья (Кейта, 65), Йоветич (Тилеманс, 65), Фалькао (Геззал, 84).
Монпелье: Лекомт, Мукиеле, Илтон, Педру Мендеш, Конгре, Скири, Самбия, Мбенза (Камара, 78), Пирис (Иконе, 65), Агиляр, Сьо (Нинга, 79).
Огоҳлантиришлар: Педру Мендеш (25), Фабиньо (55), Бошилья (60).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар