01.02.2018 20:23
14286
Футзал. Ўзбекистон Жанубий Кореяга 13та гол урди

Бугун, 1 февраль куни Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати старт олди.

Гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди.

Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ Ўзбекистон вакиллари рақиб дарвозасига жавобсиз 6та гол киритишди. Иккинчи бўлимда эса Баҳодир Аҳмедов шогирдлари яна Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига яна 7та гол киритишди. Рақиб эса икки марта жавоб қайтарди.

Ўзбекистонлик футзалчилар кейинги турларда Япония ва Тожикистон вакилларига қарши ўйнайди.

Ўзбекистон - Жанубий Корея - 13:2
Голлар: Артур Юнусов (3), Даврон Чориев (7, 8, 13), Фарҳод Абдумавлонов (11), Ихтиёр Ропиев (16), Ҳусниддин Нишонов (22), Дилмурод Шавкатов (22), Илҳомжон Ҳамроев (25), Дилшод Раҳматов (31), Анасхон Раҳматов (35), Машраб Одилов (38), Даврон Абдураҳмонов (40) - Жанг Йонг Чол (25, 38). 
Ўзбекистон терма жамоаси (асосий тўртлик): Рустам Умаров, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов.
Захира: Акмал Хазратқулов, Илҳом Ҳамроев, Фарҳод Абдумавлонов, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев.
Жанубий Корея (асосий тўртлик): Сео Жунг Ву, Ким Мин Кук, Лим Йеонг Сеунг, Жеонг Су Ин, Жо Бюнг Геол.
Захира: Ким Жун Хо, Парк Юнг Жаэ, Парк Хан Ул, Ю Санг Юн, Ли Ду Йонг, Ли Мин Йонг, Ли Ан, Жанг Йеонг Чеол, Чун Жин Ву.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар