01.02.2018 02:55
5202
«Челси» Жиру трансферини эълон қилди

Оливье Жиру «Арсенал»дан «Челси»га ўтди.

«Челси» ушбу трансфер учун «Арсенал»га 15,3 млн фунт тўлаган. Яна 2,2 млн фунт бонус сифатида берилиши мумкин.

31 ёшли футболчи билан 1,5 йиллик шартнома тузилган, шартнома яна бир йилга узайтилиши мумкин. Жиру «Челси»да 18 рақамида тўп суради.

Жорий мавсумда Жиру премьер-лиганинг 16 учрашувида майдонга тушган ва 4 гол урган.

«Арсенал» «Боруссия»дан Пьер-Эмерик Обамеянгни харид қилгани туфайли у «Челси»га йўл олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар