31.01.2018 03:56
5031
Жиру Лондонда қолади, аммо бошқа клубда

«Арсенал» жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру «Челси»га ўтиш арафасида.

Daily Mail маълумотига кўра, Лондоннинг икки клуби ушбу франциялик ҳужумчини 18 млн фунт эвазига трансфер қилиш бўйича келишувга эришган.

Жиру «Арсенал»ни «Боруссия»дан келаётган Пьер-Эмерик Обамеянгга жой бўшатиш учун тарк этмоқда. Обамеянгнинг «Боруссия»да бўшаётган ўрнини эса «Челси»нинг захирада қолиб кетаётган бельгиялик ёш ҳужумчиси Миша Батшуайи бориб тўлдиради.

Бундан аввалги хабарларда Жиру Обамеянг трансфери доирасида «Боруссия»га ижарага берилиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар