31.01.2018 13:51
3343
Италия Кубоги. «Ювентус» ярим финалда ғалаба қозонди, Буффон қаҳрамонлик кўрсатди

Бергамо шаҳридаги «Атлети Адзурри» стадионида Италия Кубогининг ярим финали доирасида маҳаллий «Аталанта» ва Туриннинг «Ювентус» клублари ўртасида биринчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув Массимилиано Аллегри шогирдларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. 3-дақиқада Гонсало Игуаин урган гол «кекса синьоралар»га ғалаба келтирди. Майдон эгаларида ҳисобни тенглаштириш учун қулай имконият юзага келганди, аммо 25-дақиқада Алехандро Гомес пенальтини аниқ ижро эта олмади — у 11 метрлик нуқтадан берган зарбани Жанлуиджи Буффон қайтариб қолди.

Жавоб учрашуви Туринда 28 февраль куни бўлиб ўтади.

Италия Кубоги
1/2 финал
Биринчи ўйин

Аталанта – Ювентус 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 3 Игуаин.
Аталанта – Бериша, Паломино, Масьелло, Кастань, Толои, Кристанте (Барроу, 76), де Рон, Гомес (Петанья, 82), Фройлер, Хатебур, Корнелиус (Иличич, 46).
Ювентус – Буффон, Бенатия (Бардзальи, 82), Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Хедира, Пьянич (Бентанкур, 90), Матюиди, Дуглас Коста (Бернардески, 63), Манджукич, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Кьеллини (50), Толои (76), Масьелло (80), Бентанкур (90).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар