31.01.2018 17:03
3942
Буффон юбилей пенальтини қайтарди

«Ювентус» клуби Италия Кубогининг дастлабки яримфинал ўйинида, сафарда «Аталанта»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Зебралар» посбони Жанлуижи Буффон пенальтини қайтариб, ўйин қаҳрамонига айланди.

Бу унинг фаолиятида қайтарилган йигирманчи, аммо Италия Кубогидаги биринчи пенальти бўлди.

Аввалроқ, 40 ёшли посбон мавсум охирида фаолиятини якунламоқчи эканини, бироқ, сўнгра, ҳали якуний қарорга келмаганини айтган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар