30.01.2018 19:41
4301
Жиру сарсон қилинмоқда

«Челси» «Арсенал»дан Оливье Жируни трансфер қилиш фикридан қайтган.

BBC инсайдери Дэвид Орнштейн берган маълумотга кўра, француз форварди аввалига Пьер-Эмерик Обамеянгнинг трансфери доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтиши керак бўлган, аммо кейинроқ «кўклар»дан яхшироқ таклиф тушган.

Аммо энди бундан аввалроқ Sky Sport Italia сайтининг «Арсенал» ва «Челси» Оливье Жиру трансфери борасида келишувга эришгани тўғрисида тарқатган хабари тасдиқланмади.

Лекин «Челси» «Арсенал» ушбу 31 ёшли футболчиси учун кўп пул сўрамоқда (35 млн фунт) деб ҳисоблаган ва эътиборини «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Фернандо Льорентега қаратган.

«Шпорлар» Антонио Конте билан «Ювентус»даги ҳамкорликдан буён таниш бўлган испаниялик ҳужумчисини сотишга рози, аммо «Челси» уни ижарага олишни истамоқда.

«Челси» ҳужумчиси Миши Батштуайи Льорентенинг трансферининг бир қисмига айланишни истамаяпти ва Обамеянгга ўринбосар излаётган «Боруссия»га йўл олмоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар