30.01.2018 14:18
4032
Жиру «Челси»га арзонроққа тушади

«Арсенал» ва «Челси» Оливье Жиру трансфери борасида келишувга эришди.

Sky Sport Italia сайти журналисти Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, «кўклар» ушбу форвардни 15 миллион фунт эвазига сотиб олади. «Челси» шунингдек, «тўпчилар»га бонуслар ваъда қилган.

Жирунинг трансфери Пьер-Эмерик Обамеянг Дортмунднинг «Боруссия»сидан «Арсенал»га келиб қўшилгачгина расмийлаштирилади.

Шу билан бир вақтда Миши Батшуайи «Челси»ни тарк этиб, немис клуби сафига йўл олиши кутилмоқда.

Бундан аввалги хабарларда «Арсенал» Жиру учун 35 миллион фунт талаб қилаётгани ҳақида айтилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар